Излаш
RUUZ

Жамият

Коррупцион жиноятлар оқибатида жами 371 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган

Бош прокуратура сўнгги 2 йилдаги қурилиш, коммунал хўжалиги ва йўл қурилиши соҳасидаги қонунбузилишлар ҳақида маълум қилди.

1075views0replies
0

Иллюстрация

Охирги икки йилда коррупциявий жиноятлар оқибатида республика бўйича 371 млрд сўм бюджет маблағини талон-торож қилиш ҳолати аниқланган. Бу қилмишлар учун 2 минг 477 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ҳисоб палатаси томонидан тузилган республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлари қурилиш, коммунал хўжалиги ва йўл қурилиши соҳаларида қонунийлик қандай таъминланаётганини ўрганмоқда.
Жумладан, прокурорлар томонидан қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида 452 объектда текшириш ўтказилган.  
Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли давлат органларига 46 тақдимнома киритилди. 337 нафар шахс маъмурий ва 22 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди. Келгусида қонун бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида 126 нафар мансабдор шахс ёзма равишда огоҳлантирилди.
Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, 1 минг 379 янги объектнинг лойиҳа ҳужжати қайта кўриб чиқилганда дастлабки қийматга нисбатан 1,5 триллион сўм ёки 22 фоиз харажатлар ортиқча ва асоссиз киритилгани аниқланиб, қисқартирилган.  
Бундан ташқари, Ҳисоб палатаси томонидан бугунги кунда жами 82 объектда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши бўйича текшириш ўтказилиб, 66 млрд сўмлик молиявий хато ва камчилик мавжудлиги аниқланган.  
Шу билан бирга, 23 млрд сўмлик 21 объектни қуриш юзасидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўтказилган тендер ва танловларда буюртмачи ва пудратчилар ўртасида қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик ҳолатларига йўл қўйилган.
Текширишларда аниқланган жиддий қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 111 жиноят иши қўзғатилди.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишлари қатъий назоратга олинди ва айни пайтга келиб 24 жиноят иши суд муҳокамасига юборилиб, айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.  
Ушбу тоифадаги жиноят ишлари бўйича давлат ва жамият манфаатларига 260,7 млрд сўмлик моддий зарар етказилгани аниқланиб, унинг 47,6 млрд сўми ундирилган.  
Етказилган зарарларни ихтиёрий тўламасдан келаётган, тергов ва суддан яшириниши эҳтимоли бўлган 36 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
1075views0replies
0

Изоҳлар