Излаш
RUUZ

Жамият

Тожикистон ва Ўзбекистон ҳамкорлигида яна бир университет очилади

2020 йил октябр ойида Хўжанд давлат университетида Тошкент давлат юридик университетининг факултети очилганди.

1950views0replies
0

t.me/millatlararoqumita

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон билан ҳамкорликда университет очилади. Бу ҳақда қўшни давлат халқ таълим вазири Муҳаммадюсуф Имомзода маълум қилган.
“Азия-Плюс” нашрининг ёзишича, қўшма университет очиш таклифи Ўзбекистон томонидан билдирилган. Янги олийгоҳ Хўжанд университети қошида ташкил этилади. ОТМда қандай факултетлар бўлиши, тўлов тури ва қиймати, таълим қайси тилда амалга оширилиши икки томон келишувида тасдиқланади.
2020 йил октябр ойида Хўжанд давлат университетида Тошкент давлат юридик университетининг факултети очилганди. Бу факултетда таълим инглиз ва рус тилларида халқаро стандартлар асосида амалга оширилиши айтилганди. Бу факултетни тамомлаганларга Тошкент давлат юридик университети ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат универститети дипломи берилади.
1950views0replies
0

Изоҳлар