1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Ҳодисалар
6 февраль, 09:55 986 0

Тошкентда аёл Equinox’да йирик ЙТҲ содир қилди: 4 киши шифохонага ётқизилди

Кичик халқа йўлида Chevrolet Equinox, Nexia ва юк автомобили иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди.

Тошкентда аёл Equinox’да йирик ЙТҲ содир қилди: 4 киши шифохонага ётқизилди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 5 февраль куни тахминан соат 12.10 да Яшнобод туманидаги Кичик халқа автомобиль йўлида Chevrolet Equinox автомобилини бошқариб борган 39 ёшли Д.А. қайта бурилиш ҳаракати давомида ҳаракат устуворлигига эга бўлган 70 ёшли П.К. бошқарувидаги “КамАЗ" русумли юк автомобилини ўтказиб юбормай ЙТҲ содир қилди.   

Тўқнашув оқибатида Chevrolet Equinox автомобили бошқарувсиз ҳаракатни давом эттириб йўл четида тўхтаб турган 50 ёшли А.Н. Бошқарувидаги Nexia автомобилига тўқнашган. Бир вақтнинг ўзида “КамАЗ” автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб ТМА-1 биносига тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида учала автомобиль ҳайдовчилари ҳамда юқоридаги бинода бўлган 73 ёшли М.М. шифохонага етказилди.

Мазкур факт бўйича терговолди текшируви ўтказилмоқда.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар