Излаш
RUUZ

Жамият

Бухорода кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш бўйича жиноят иши қўзғатилди

Юз берган портлашда 12 киши жароҳатланган.

936views0replies
0

Бухоро вилояти ҳокимияти

Кеча, Бухоро шаҳри, И. Каримов кўчаси йўл ёқасида жойлашган 9 қаватдан иборат бўлган уйнинг 3-қаватидаги хонадонда газни сизиб чиқиши натижасида портлаш юз берганди.
Натижада, кўп қаватли уйда бўлган А. Мирзаев, Н. Самадов ва И. Сотиболдиевлар, портлаш жараёнида йўлдан транспорт воситаларида йўловчи сифатида кетаётган Ф. Жўраева, Ш. Ўринова, Н. Розиқова, Б. Жўраев, М. Маҳмудова, Б. Собирова, Ш. Идиева, Ф. Юлдашева ва Ш. Асадовалар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, РШТЁИМ Бухоро филиалига олиб келинган. 
Етказилган тан жароҳатлари бўйича судга оид тиббиёт ва зарар етказилганлиги бўйича судга оид баҳолаш ҳамда судга оид қурилиш техникавий экспертизалар тайинланди. 
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
936views0replies
0

Изоҳлар