Излаш
RUUZ

Жамият

Бухорода газ портлашида жабрланганлар рўйхати эълон қилинди

Бухоро вилоят ҳокимлиги кўп қаватли турар жой портлаши сабаби ва жабрланган фуқаролар ҳақида маълумот берди.

1089views0replies
0

Бухоро вилояти ҳокимияти

Бухоро вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати 9 қаватли бинода содир бўлган портлаш бўйича қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, бино “White Group Trading” МЧЖ томонидан 2019 йилда аҳоли томонидан қабул қилинган буюртма орқали қурилиши бошланган. Лойиҳа бўйича 3 та подъездда жами 70 та хонадон қурилиши режалаштирилган. Қурилиш учун давлат томонидан кредит молиялаштирилмаган. 
Чақнаш вақтида бино ичида 10 нафар қурувчи ва 3 нафар газпайвандловчи усталар бўлган. 
Чақнаш сабаблари қуйидагича: газ пайвандлаш ишлари 3 ой олдин бошланган. 4 февраль куни монтаж тўлиқ тугатилиб, синовдан ўтказилган. Синовдан ўтказиш вақтида чақнаш содир бўлган хонадонда газ қувурининг тўсгичи (заглушка) бўлмаганлиги сабабли сизиб чиққан газ ҳаво билан аралашиб, чақнаш содир бўлган.
Жабрланганлар тўғрисида маълумот:
1. Ризоев Аҳад Тошевич, 1982 й.т., Когон ш Бирдамлик кўчаси 1 уй, аҳволи оғир;
2. Жўраева Феруза, Бухоро ш. Чорбакр кўчаси, аҳволи енгил;
3. Ўринова Шаҳноза, 1981 й.т. Жондор тумани, аҳволи енгил;
4. Розиқова Наргиза, 2000 й.т., Жондор тумани, аҳволи енгил;
5. Жўраев Беҳруз, 1999 й.т., Жондор тумани, аҳволи енгил;
6. Маҳмудова Моҳинур, аҳволи енгил.
1089views0replies
0

Изоҳлар