Қўмита қайсидир сайтдан қандайдир маълумотни олдириб ташлаш ёки олиб ташлашга мажбур қилиш ваколатига эга эмаслигини таъкидламоқда.
Жорий йил 3 февраль куни ижтимоий тармоқларда “azon.uz” муҳаррирининг сайтга нисбатан Дин ишлари бўйича қўмита вакили томонидан босим бўлгани ва унда айрим мақолаларни сайт саҳифаларидан олиб ташлаш сўралгани ҳақидаги маълумотлари пайдо бўлди. Мазкур веб-сайтнинг бош муҳаррири А. Раимов таҳририятга нисбатан босим ўтказилгани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича ариза берганини эълон қилган.
Дин ишлари бўйича қўмита мазкур ҳолат юзасидан билдирган муносабатида ташкилотнинг фаолияти, мақсад ва вазифаларини санаб ўтиб, қуйидагиларни маълум қилди.
“Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олишга қаратилган чораларни кўриш, республикада чиқариладиган ёки чет эллардан келтириладиган диний тусдаги маҳсулотларни экспертизадан ўтказиш фаолиятини мувофиқлаштириш Дин ишлари бўйича қўмитанинг асосий вазифаларидан ҳисобланади”, дейилади ташкилот муносабатида.
Шунингдек, Қўмита диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатишда диний-маърифий сайтларга йўналиш ва тавсия бериши мумкинлигини, аммо, қайсидир сайтдан қандайдир маълумотни олдириб ташлаш ёки олиб ташлашга мажбур қилиш ваколатига эга эмаслигини таъкидлайди.
“Шунга кўра, “azon.uz” сайтида эълон қилинган муайян мақолаларни олдириб ташлаш бўйича Қўмита раҳбарияти томонидан ҳеч қандай топшириқ бўлмаганини қатъий маълум қиламиз”, дейилади Диний қўмита муносабатида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу масалада АОКА ҳам ўз муносабатини билдирган эди.
Навоийда 130 тоннали янги олтин кони топилди
ФВВ Яккасарой тумани кичик саноат зонасидаги ёнғин бўйича маълумот берди — видео
Расман: 2023 йил Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш