Излаш
RUUZ

Жамият

Адлия вазирлиги Ўзбекистонда 500 дан ортиқ товар ва хизматлар импорти тақиқлангани бўйича изоҳ берди

Вазирлик бундай чоралар коронавирус пандемияси туфайли қилингани, ҳатто Россия ҳам 170 дан ортиқ товар ва хизматлар импортини тақиқлаганини маълум қилди.

848views0replies
0

president.uz

Адлия вазирлиги жорий йил 29 январь куни қабул қилинган Ҳукуматнинг “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан тушунтириш берди.
Ҳукуматнинг мазкур қарорига кўра, Ўзбекистонда хорижда ишлаб чиқарилган 500 дан ортиқ турдаги товар ва хизматларнинг рўйхати эълон қилиниб, уларнинг давлат харидларидаги иштироки тақиқланганди.
Вазирлик ижтимоий тармоқларда мазкур рўйхат билан боғлиқ турли талқинлар пайдо бўлаётганини, Ҳукумат томонидан мазкур рўйхатнинг тасдиқланишини “бир қатор асослар билан изоҳлаш мумкин”лигини айтади.
“Бугунги кунда коронавирус глобал пандемияси кооперация алоқаларининг бузилиши, маҳсулотга талабнинг ва сотув бозорларининг қисқариши оқибатида иқтисодиётнинг қатор тармоқ ва соҳаларидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаоллигига чекловчи таъсир ўтказишда давом этмоқда.
Ижтимоий тармоқларда мазкур рўйхат билан боғлиқ турли талқинлар пайдо бўлмоқда. Ҳукумат томонидан мазкур рўйхатнинг тасдиқланишини бир қатор асослар билан изоҳлаш мумкин”, дейилади вазирлик муносабатида.  
Адлия вазирлигига кўра, мавжуд асослар қуйидагилар:
–  Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг харид қуввати пастлиги ҳамда объектив сабабларга кўра экспорт имкониятларининг сезиларли даражада қисқарганлиги оқибатида бир қатор маҳаллий тадбиркорлар фаолиятида узилишлар рўй берди. Уларнинг фаолият юритишини жонлантириш учун давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжларида маҳаллий тадбиркорлар маҳсулотларидан фойдаланилади.
–  Ички бозорни, маҳаллий тадбиркорларни ҳимоя қилиш тенденцияси бошқа давлатларда ҳам амалга оширилган. Хусусан, Россия давлат харидларида 170 дан ортиқ товарлар ва хизматлар импортини тақиқлаган.
–  2019 йилда мамлакатимизда 55 мингта корхоналар ташкил этилган бўлса, ушбу кўрсатгич 2020 йилда 96 минг 743 тани ташкил қилган. Ўз ўзидан кўриниб турибдики, янги ишлаб чиқариш қувватлари икки ҳиссага ошмоқда, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг кўпайиши аҳоли бандлигини таъминлаш, солиқ тушумларининг қўпайишига замин яратади. Бунинг учун, маҳаллий тадбиркорлар бугунги кунда ҳар доимгиданда қўллаб қувватлашга муҳтож.
–  тақиқ ва чеклов фақат давлат харидлари доирасида мавжуд, хусусий тадбиркорлар ёки фуқаролар ўз эҳтиёжлари учун исталган товарни харид қилиши ёки хизматлардан фойдаланиши мумкин.
848views0replies
0

Изоҳлар