Излаш
RUUZ

Криминал

Наманганлик фуқаро пицца туфайли кафе раҳбарига пичоқ билан ҳужум қилди

Шунингдек, у укаси билан чорраҳада Malibu’нинг ойналарини бита билан уриб синдирган, ҳайдовчига эса тан жароҳати етказган.

1005views0replies
0

Наманган вилояти ИИБ

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, фуқаро Б.Н. жорий йил 30 январь куни соат 03.00 ларда маст ҳолда Давлатобод туманида жойлашган кафега келиб, кафе раҳбари Н.О.га пиццани насияга олиб кетишини айтиб, совуқ қурол ва темир таёқ (бита) билан таҳдид қилган.   
Кафе раҳбари Н.О. насияга савдо қилмаслигини айтгач, ёнида бўлган ўткир тиғли жисм билан унинг чап кўкрак қафаси орқа юзасига уриб тан жароҳати етказган.
Шунингдек, Б.Н. шу куни Spark’да кетаётиб, укаси Ғ.Н. билан соат 06:30 ларда чорраҳада Malibu’ни йўлини қисиб тўхтатиб, ҳеч бир сабабсиз совуқ қурол ва темир таёқ билан автомашинанинг олд эшик ойнаси ва орқани кўрсатувчи ён ойналарини уриб синдириб, ҳайдовчига тан жароҳати етказиб, безорилик қилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар, Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаро Б.Н. ва унинг укасига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1005views0replies
0

Изоҳлар