Излаш
RUUZ

Реклама

Modera Towers — бу офис хоналари ва 24 м² майдондан катта хонадонларга эга бўлган кўп функцияли 24 қаватли комплекс

Modera Towers — бу "кўп функционал кўчмас мулк" деган маънони англатувчи ноёб "mixed-used property" концепциясига эга биринчи турар-жой комплекси.

1974views0replies
0

Комплекс 30 метр баландликдаги стилобатда, очиқ ҳовли билан боғланган 24 қаватли иккита минорадан иборат.
Modera Towers мажмуаси "Дўстлик" (собиқ "Бобур") боғи яқинида, таниқли Шота Руставели ва Кичик Миробод (собиқ Ивлиева) кўчаси чорраҳасида жойлашган. Жойлашув ҳудуднинг ривожланган инфратузилмаси билан ажралиб туради. Мактаблар ва болалар боғчалари, кафе ва ресторанлар, тиббиёт муассасалари ва банклар - буларнинг барчаси ва бошқа кўп нарсалар жуда яқин масофада жойлашган. Энг зарар жойлар уйининг ёнида бўлишини истайдиганлар учун ажойиб макон.
"Sözüneri Architects" турк архитектура бюросининг концепциясига кўра, мажмуанинг кўп функционаллиги шундаки, у савдо майдончаси, бизнес маркази ва 19 қават турар-жойни бирлаштирган. Лойиҳани яратишда, ишлаб чиқувчи барча деталларни синчковлик билан ўйлаб чиқди ҳамда бу комплексни яшаш ва дам олиш учун чиндан ҳам қулай қилди.
Жамоат жойлари бешинчи ва олтинчи қаватларда бўлади. Бешинчи қаватда турар-жой комплексда яшайдиган аҳоли учун фитнес зали, ресторан, спа-комплекс, дам олиш жойига эга ёпиқ ва очиқ сув ҳавзалари хизмат кўрсатади. Спорт билан шуғулланиш ёки ўзингизга қараш учун вақт санаш ёки кунингизнинг бир неча соатини ажратишингиз шарт эмас, уйнинг бешинчи қаватига тушиш кифоя қилади.
Мажмуанинг олтинчи қавати 30 метр баландликдаги стилобат устидаги ҳовли учун ажратилган ва бир нечта функцияларни бажаради. Унда болалар майдончалари, кичик кинотеатр, дам олиш маскани ва коворкинг маркази жойлашган бўлиб, у ерда яшовчи аҳоли зарур офис жиҳозлари ва иш жойларидан фойдаланишлари мумкин, шунингдек, фақат Modera Towers аҳолиси учун мавжуд бўлган зиёфат зали мавжуд.
Уй-жой қаватлари мажмуанинг 6-қаватидан бошланади ва ҳовли стилобатда жойлашганлиги сабабли, бу қаватдаги хонадонлар кўчадан кўринмайди, бу эса аҳолига алоҳида қулайлик яратади.
Оддий лойиҳаларнинг бошланғич майдони 24 м²дан бошланади ва одатдаги хонадоннинг энг катта майдони 104 м² бўлади. Пентхауслар энг юқори 21-24-қаватларда жойлашади. Катта майдонли хонадонда яшашни истаган барча харидорлар учун уни бирлаштириш имконияти мавжуд бўлади.
Турар-жой аҳолиси ўз хонадонларининг деразаларидан ажойиб манзарани томоша қилишлари учун панорамик ойналар ўрнатишга қарор қилинди.
Modera Towers'даги ҳаёт — бу ўз вақтини қадрлайдиган ва зарур барча нарса ёнида бўлишни афзал кўрадиганлар учун идеал ечим.
Савдо офиси: Шота Руставели кўчаси 19/2. Мўлжал: 160-мактаб.
Комплекс ҳақида батафсил маълумот олиш учун савдо офисига мурожаат қилинг ёки қўнғироқ қилинг: 94 000-77-77
Савдо офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 10:00дан 19:00гача ишлайди.
Instagram: @moderatowers
Telegram-канал: t.me/moderatowers
Реклама ҳуқуқлари асосида
1974views0replies
0

Изоҳлар