Излаш
RUUZ

Жамият

2020 йилда Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қанча бўлгани маълум қилинди

Ҳудудлар кесимида энг кўп иш ҳақини Тошкент шаҳри, Навоий ва Тошкент вилоятлари аҳолиси олган.

896views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2020 йилда 2,66 миллион сўмни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 14,8 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида келтирилди.
2020 йилда энг юқори иш ҳақи молия ва суғурта соҳасида (6,2 миллион сўм), энг пасти — соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида бўлган (1,8 миллион сўм).
Ҳудудлар кесимида энг кўп иш ҳақини Тошкент (4 миллион сўм), Навоий (3,5 миллион сўм) ва Тошкент вилояти (2,9 миллион сўм) аҳолиси олган.
Расман ишга жойлашган, яъни меҳнат дафтарчаси бўлган ишчилар сонига кўра таълим соҳаси етакчилик қилмоқда (36,8 фоиз). Ундан кейинги ўринлардан саноат (18,2 фоиз), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳалари (16,8 фоиз) жой олган.
Номинал иш ҳақи 2020 йилнинг март ойида карантин жорий этилиши билан пасая борган. Ўша вақтдаги энг юқори кўрсаткич 129,9 фоиз бўлган ва август ойи ўрталарига келиб 104,8 фоизни ташкил этган. Кейинчалик вазият яхшилана бошлаган — ноябрь ойи ўрталарига келиб бу кўрсаткич 111,3 фоизга етган, аммо декабрь охирларига бориб яна пастлаган (107,8 фоиз).
Маълумот учун, номинал ҳисобланган иш ҳақи — иш берувчининг маълум бир вақт давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар бажарилгани ёки хизмат кўрсатилганлиги) учун ҳисобланган амалдаги қонунларга мувофиқ солиқ ва бошқа тўловларни ўз ичига олган нақд пул шаклида жисмоний шахсларга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад.
Ушбу иш ҳақи қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субьектларидан ташқари корхона ва ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида ҳисобланади.  
896views0replies
0

Изоҳлар