Излаш
RUUZ

Жамият

Президент ҳудудлардаги қатор давлат идоралари раҳбарларига қўшимча вазифа юклади

Энди улар тегишлича ёшларнинг муаммосини ўрганиш ва ҳал этиш масалалари билан ҳам шуғулланадилар. 

2155views2replies
0

president.uz

Бугун, 27 январь куни Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокама қилиняпти.
Йиғилишда бугунги кунда мамлакатда аҳолининг қарийб 55 фоизини ёшлар ташкил қилиши, шу билан бирга уларнинг муаммолари ҳам етарлича эканлиги таъкидланди.
Президент мазкур муаммоларни ҳал этишда иккита муҳим йўналишга эътиборни қаратиш зарурлигини таъкидлади. Биринчиси – ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш бўлса, иккинчиси – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишдир.
Шунингдек, бугунги кунда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз экани қайд этилди.
Йиғилишда бу муаммоларни манзилли ҳал этиш учун ҳар бир туман ва шаҳар кесимидаги устувор вазифалар кўрсатиб ўтилди.
Унга мувофиқ,
–  ҳокимнинг иқтисодиёт, инвестициялар ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари – бандлик масалаларига;
–  солиқ идораси, савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари раҳбарлари – ёшларни тадбиркорликка жалб қилишга;
–  ҳокимнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга;
–  туман прокурори, ички ишлар ва мудофаа бўлими бошлиқлари – уюшмаган ёшлар билан ишлаш, жиноятчиликни жиловлаш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга масъул бўлади.
2155views2replies
0

Изоҳлар