Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда мактабларни тунаб юрган йигитлар қўлга олинди

Уларнинг энг охирги жиноий “эпизод”лари Бектемир туманидаги мактабларнинг биридан ўғирлаган 17та компьютер бўлган.

1149views0replies
0

tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Тошкент шаҳридаги мактабларни тунаб юрган жиноий гуруҳнинг қўлга олинганини маълум қилди.
Департамент хабарига кўра, жорий йил 17 январь куни Бектемир туманида жойлашган умумий ўрта таълим мактаб директори Нодира К., Бектемир тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, давлат томонидан мактаб учун ажратилган жами 17 дона “Jooyon” русумли компьютер техникалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари номаълум шахслар томонидан ўғирланганлиги ҳақида хабар берган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “б,в,г” (ўғрилик) бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни психотроп моддалар таъсирида 29 ёшли Дониёр О., 20 ёшли Нормат А. ва 26 ёлши Боходир Т.,лар содир этганликлари аниқланган ҳамда улардан компьютер мосламалари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.
Олиб борилган дастлабки тергов давомида ушбу жиноий гуруҳ Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларидан ҳам ўғирлик жиноятини содир этганликлари аниқланган.
Дастлабки тергов жараёнида мазкур жиноят ишида Дониёр О., Нормат А. ва Боходир Т.,ларга нисбатан Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари, 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб,  уларга  нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси  қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
1149views0replies
0

Изоҳлар