Излаш
RUUZ

Туризм

Туркиянинг “Pegasus Airlines” лоукостери Ўзбекистон бозорига кирмоқчи

Компания вакиллари зиёрат туризми бозорларини Ўзбекистон шаҳарлари билан боғловчи парвозлар лойиҳаси тақдимотини намойиш қилди.

1091views0replies
0

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Туркияга ташриф буюриб, “Pegasus Airlines” авиакомпанияси раҳбарияти билан учрашди
Музокаралар чоғида “Pegasus Airlines” авиакомпанияси мутахассислари томонидан дунё бўйлаб зиёрат туризми бозорларини боғловчи парвозлар харитаси ҳамда Ўзбекистон шаҳарлари билан ушбу оқимни боғлашга доир лойиҳа тақдимоти ўтказилди.
Авиакомпанияси вакиллари Ўзбекистон томонидан берилаётган имтиёзлар асосида янги тижорий таклиф ишлаб чиқиши ҳамда Ўзбекистонга тақдим этишини билдирди.
Қайд этилишича, музокаралардан кейин Ўзбекистон делегацияси Истанбул шаҳридаги “Сабиҳа Гекчен” аэропорти бошқарув тизими ва логистикаси имкониятлари билан таништирилди. 
1091views0replies
0

Изоҳлар