Излаш
RUUZ

Криминал

Андижонда 30 сотих ер учун $15 минг пора сўраган собиқ кадастр ходими ушланди — видео

Саноат ҳудудидаги ер учун тегишли қарорни чиқартириб бериш учун пора сўралди.

1141views0replies
0

Видеодан кадр

Андижон туманида жойлашган саноат ҳудудидан 30 сотих ер майдони олиб бериш ва кадастр идораларидаги танишлари орқали тегишли қарорни чиқартириб бериш учун пора сўраган Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармасининг собиқ ходими ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати UzNews.uz’га хабар берди.
Собиқ ходим “хизмати” учун маҳаллий тадбиркордан 15 минг АҚШ доллари талаб қилади. ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс сўралган пулдан 5 минг долларини олган вақтида ушланди. 
Аниқланишича, унга нисбатан муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун 2020 йил жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан 2 йил 2 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
1141views0replies
0

Изоҳлар