Излаш
RUUZ

Сиёсат

МСК аъзоларига маҳаллий қатновларда қатор имтиёзлар берилади

Марказий сайлов комиссияси аъзосининг транспортдан фойдаланиш ҳуқуқига оид тартиб ишлаб чиқилди.

1086views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Тегишли қонун лойиҳаси билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган Сайлов кодекси билан Марказий сайлов комиссияси аъзосининг транспортдан фойдаланиш ҳуқуқига оид тартиб белгилаб берилмоқда.
Унга кўра, Марказий сайлов комиссияси аъзоси аэропортлар ва аэровокзаллар, темир йўл вокзаллари ҳамда станцияларининг расмий шахслар ва делегациялар учун мўлжалланган залларидан текин фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Марказий сайлов комиссияси аъзоси ўз гувоҳномасини кўрсатганидан кейин темир йўл вокзаллари ва станцияларининг чипта сотадиган кассалари, фуқаро авиацияси агентлиги ёки аэропортлар унга поезд вагонидан, самолёт салонидан навбатсиз жой беришлари шарт. Марказий сайлов комиссияси аъзоси Марказий сайлов комиссиясининг мажлисига бораётганда унга самолёт чиптаси парвоздан камида икки соат олдин, бошқа ҳолларда эса, камида бир сутка олдин берилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда бўлиши кўзда тутилаётган президент сайловининг бўлиб ўтиш муддати ўзгараётгани ҳақида маълум қилинган эди.
1086views0replies
0

Изоҳлар