Излаш
RUUZ

Жамият

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятни оширишда энг яхши давлат ташкилотлари аниқланди

Ўтган йилда 601 823 та тарғибот тадбирлари ўтказилган. Қониқарсиз натижаларга “Ўзавиация” агентлиги, Давлат персоналлаштириш маркази ва Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги эришган.

1192views0replies
0

Навоий вилояти ИИБ

Адлия вазирлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича 2020 йил давомида ўтказган тарғибот тадбирлари мониторинг натижалари эълон қилинди.  
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўтган йилда жами 601 823 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида 390 837 та чиқишлар ташкил қилинган.
Таҳлил натижаларига кўра, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни амалга оширишда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси етакчи деб топилди.
Ўз фаолият йўналишларига оид қонун ҳужжатлари тўғрисида аҳоли орасида тушунтириш ишларини ташкил қилишда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзавиация” агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигининг фаолияти қониқарсиз деб топилди.
14 та давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумотлар тақдим этилмаган.
1192views0replies
0

Изоҳлар