Маълум қилинишича, бинонинг бузилишига шаҳар тарихий марказининг муҳофаза ҳудудида жойлашгани сабаб бўлмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Фирдавсий кўчаси 84-манзилда қурилган янги кўп қаватли уйда қурилиш-таъмирлаш ишларида камчиликлар борлиги, аҳолиси бинога кўчиб ўтганига кўп бўлмаган бўлсада, аллақачон бузила бошлаганлиги, аксарият фуқаролар қурилган уйни ўзлари қайтадан таъмирдан чиқарганликлари тўғрисида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят Қурилиш Бош бошқармаси ўз муносабатини билдириб, мазкур кўп қаватли бино қурилиш ишлари Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2017 йил 23 мартдаги қарорига асосан “Пастдарғом қурилиш моллари” МЧЖ томонидан олиб борилганини билдирган.
Бино пишиқ ғиштдан 9 қаватли қилиб, 104 нафар фуқароларнинг якка тартибдаги уй-жойларини сотиб олишдан бўшаган ер майдонига қурилган. Бинода 534 та хонадон мавжуд бўлиб, айни вақтда 392 таси сотилган.
Бино қурилишида тегишли ташкилотлардан хулоса ва рухсатномалар олинган. Жумладан, Қурилиш-монтаж ишлари Самарқанд вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 2017 йилнинг 4 сентябрдан 794/17-сон билан рўйхатга олинган ва назорат ишлари олиб борилган.
Аммо, объект қурилиши Республика Ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилганида бино Самарқанд шаҳри тарихий марказининг муҳофаза ҳудудида жойлашганлиги сабабли турар-жой биносининг 7-қаватдан юқори қисми 8, 9-қаватлари бузилиши белгиланган.
Қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланмаганлиги ва Республика ишчи гуруҳи томонидан қўйилган талаб бажарилмаганлиги, яъни юқорида назарда тутилган 2 қават бузилмагани сабабли мазкур объект инспекция томонидан фойдаланишга қабул қилинмаган.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги бинонинг 8, 9-қаватларни бузиш тўғрисида 2019 йилнинг 13 мартида шаҳар иқтисодий судига даъво ариза киритган. Суднинг 2019 йил 8 майдаги ажрими билан иш юритиш тугатилган.
Маданият вазирлиги ҳамда “ТошкентбошпланЛИТИ” ДУК билан биргаликда бино баландлиги ҳамда шаҳарсозлик нормаси бўйича хулоса берилган. Бинони бузиш бўйича буюртмачи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда мулк эгаси томонидан бузилиш белгиланган.
Қайд этилишича, бугунги кунда Маданий меърос бошқармаси талабларига мувофиқ объектнинг баландлик масаласи кўриб чиқилмоқда.
Янгиҳаёт туманида аҳоли учун 10 дан ортиқ сайилгоҳлар қурилади
Қорақалпоғистонда 250 бош қўй-қўзилар ёниб кетди. Суд-кимёвий экспертизасининг дастлабки хулосалари олинган — видео
Яқин даврда асосий озиқ-овқат нархлари кескин ошади — Марказий банк
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш