Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда Nexia’га ўрнатилган газ баллон портлаб кетди

Яқинида турган 4 та автомобиль ҳам шикастланган.

1010views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар беришича, кеча, 25 январь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, “Бўз 2” даҳасида тўхтаб турган, ҳайдовчи Ж.К. бошқарувидаги Nexia'нинг газ баллонида чақнаш содир бўлган.
Чақнаш натижасида автомобиль яқинида тўхтаб турган Nexia-3, Spark ва иккита Matiz русумли транспорт воситалари техник шикастланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ ва ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1010views0replies
0

Изоҳлар