Излаш
RUUZ

Спорт

“Атлетико Мадрид” Ўзбекистонда футбол академиясини очиши мумкин

Азиз Абдуҳакимов Испаниянинг гранд клуби раҳбарияти билан учрашди.

1291views0replies
0

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация “Атлетико Мадрид” футбол клуби раҳбарияти ва мутасаддилари билан учрашиб, ҳамкорликка доир музокаралар олиб борди. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар берди.  
Учрашувда “Атлетико Мадрид” клуби вакилларига Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил этиш ва клуб имкониятларидан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг туризм салоҳияти тарғиботида ҳамкорлик қилиш таклиф қилинди.
Клуб раҳбарияти тез орада Ўзбекистонга тижорий таклиф юборишини, томонлар ўзаро келишувга эришган тақдирда, клуб мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди. 
Айни вақтда “Атлетико Мадрид” Ла Лиганинг жорий мавсумида “Реал” ва “Барселона”ни ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Турин политехника университети кампуси базасида "Ювентус академияси"ни ташкил этиш бўйича музокаралар ҳам олиб борилганди.
1291views0replies
0

Изоҳлар