Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Бу ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +15 даражагача кўтарилади

Синоптиклар республикада мазкур ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1111views0replies
0

Юрий Ким / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, олдинги ҳафта охирида совуқ об-ҳавони вужудга келтирган антициклоннинг совуқ переферияси таъсири пасая бошлади.
25 ва 26 январь кунлари республиканинг барча ҳудудларида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳарорат кундузи +3…+8 даражагача, кечалари эса -3…-6 атрофида, баъзи жойларда -8 даражагача бўлади.
Кейинги кунларда республика ҳудудларига Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
Барча ҳудудларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб кечалари 0…+3, кундузи — +12…+15 даража бўлади. Бу иқлим меъёрларидан 4-6 даражага юқоридир.
25-27 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
1111views0replies
0

Изоҳлар