1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Ҳодисалар
25 январь, 10:17 748 0

Ҳаракатдаги поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси вафот этди

Маълум қилинишича, Damas автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтишга уринган.

Ҳаракатдаги поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси вафот этди
Фото: ИИВ

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси жорий йил 16 январь куни Сурхондарё вилоятида содир бўлган оғир оқибатли ЙТҲ ҳақида маълум қилди.

Унга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси “Тошкент-Термиз” поезди йўналишидаги Тангимуш ва Оқжар станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасида юз берган. 

Маълум қилинишича, Damas автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлиб, “Тошкент-Термиз” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 080 йўловчи поездининг ён томонига урилган. 

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомашина ҳайдовчиси 1995 йилда туғилган С.Х. олган жароҳатлари туфайли касалхонага етказилган, бироқ унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмган. 

Поезд воқеа жойида 13 дақиқа туриб, ҳаракатини давом эттирди. Поезд йўловчилари орасида қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар