"Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунга қўшимчалар киритилди. Эндиликда товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари чет-эл валюталари ва шартли бирликларига боғланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига, жумладан, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, президент қарорлари асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва ҳукумат орқали жалб этилган чет эл инвестициялари лойиҳалари бўйича Ўзбекистонда реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланиши мумкин.
Илгари мазкур тартиб мавжуд эмас эди.
Шунингдек, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган ўзгартиришларга кўра, эндиликда фақатгина қиймати 1 миллион доллардан ортиқ лойиҳаларининг тендер ҳужжатлари ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларнинг лойиҳалари келишилади.
Шу билан бирга, киритилган қўшимчалар билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатлари белгиланди. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига оид маълумотларнинг эълон қилинадиган қисми аниқлаштирилди.
Хусусан, бунда қуйидаги маълумотлар расмий веб-сайтларга жойлаштирилади:
– лойиҳа тарафларининг номи;
– лойиҳанинг фаолият йўналиши;
– лойиҳанинг жойлашган ери;
– лойиҳани амалга ошириш муддати;
– истеъмолчиларга реализация қилинадиган товарларнинг;
– лойиҳанинг умумий қиймати;
– давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми ва турлари.
Ўзбекистон 2020 йилда жами $5,8 миллиардлик олтин экспорт қилди
Тошкентда қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни ишлаб чиқараётган шахслар ушланди
2020 йил якуни бўйича давлат бюджетининг даромад ва харажатлари миқдори маълум қилинди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш