Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Эндиликда товарларнинг нархлари чет-эл валюталарига боғланиши мумкин

"Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунга қўшимчалар киритилди. Эндиликда товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари чет-эл валюталари ва шартли бирликларига боғланиши мумкин.

803views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига, жумладан, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Унга кўра, президент қарорлари асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва ҳукумат орқали жалб этилган чет эл инвестициялари лойиҳалари бўйича Ўзбекистонда реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланиши мумкин.
Илгари мазкур тартиб мавжуд эмас эди.
Шунингдек, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган ўзгартиришларга кўра, эндиликда фақатгина қиймати 1 миллион доллардан ортиқ лойиҳаларининг тендер ҳужжатлари ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларнинг лойиҳалари келишилади.
Шу билан бирга, киритилган қўшимчалар билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатлари белгиланди. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига оид маълумотларнинг эълон қилинадиган қисми аниқлаштирилди.
Хусусан, бунда қуйидаги маълумотлар расмий веб-сайтларга жойлаштирилади:
–  лойиҳа тарафларининг номи;
–  лойиҳанинг фаолият йўналиши;
–  лойиҳанинг жойлашган ери;
–  лойиҳани амалга ошириш муддати;
–  истеъмолчиларга реализация қилинадиган товарларнинг;
–  лойиҳанинг умумий қиймати;
–  давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми ва турлари.
803views0replies
0

Изоҳлар