1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
25 январь, 09:40 403 0

Ислом Каримов бюсти учун қашқадарёлик ўқитувчилардан мажбуран пул йиғилдими? – расмий муносабат

Қайд этилишича, вилоят мактабларига тарқатилиши учун Ислом Каримовнинг 200 дона бюсти тақсимот қилинган.

Ислом Каримов бюсти учун қашқадарёлик ўқитувчилардан мажбуран пул йиғилдими? – расмий муносабат
Фото: visittashkent.uz

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги мактабларнинг бирида ўқитувчилар ҳокимликдан Ислом Каримов бюсти тарқатилгани ва бу учун улардан мажбуран пул йиғилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасининг мазкур ҳолат юзасидан берган муносабатида Биринчи президент Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ҳамда келажак авлодга етказиш бўйича тайёрланган бюстларни вилоятдаги идора, корхона, ташкилот ва муассасаларга ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимларга етказиб бериш тўғрисида таклифий тақсимот жадвалига кўра, вилоят халқ таълими бошқармасига 200 дона тақсимот қилинганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу бюстлар вилоят ХТБнинг ички тақсимоти асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига тақсимлаб берилган. Жумладан Чироқчи туманига 30 дона, Қарши шаҳрига 9 дона, Қарши туманига 12 дона, Миришкор туманига 7 дона, Ғузор туманига 12 дона, Деҳқонобод туманига 17 дона, Қамаши туманига 15 дона, Косон туманига 18 дона, Китоб туманига 16 дона, Муборак туманига 6 дона, Нишон туманига 7 дона, Касби туманига 10 дона, Шаҳрисабз туманига 15 дона, Яккабоғ туманига 18 дона, Шаҳрисабз шаҳрига 4 дона бюстлар тақсимот қилиб берилган.

Ҳозирда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида ҳомийлик ёки бюджетдан ташқари тушган маблағ асосида шакллантириб мактабларга тарқатиш учун сақланмоқда.

Қолган 5 та туманда Биринчи президент И. Каримовнинг бюстлари, ўзлари ташуббус кўрсатган мактаб директорларига тарқатилган. 

“Жумладан, Чироқчи, Муборак, Қарши, Косон, Деҳқонобод туманлари мактабларига тарқатилиши тақсимот қилинган бўлиб,  пул маблағлари мактаблар жамоасидан йиғиб олинмаганлиги маълум бўлди”, дейилади ташкилот Ахборот хизмати муносабатида.

изоҳлар
Янгилик қўшиш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар