1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
23 январь, 11:24 755 0

Меҳнат мигрантларини Россияга олиб киришнинг махсус механизми яратилди

Россияга меҳнат мигрантларини жалб қилишнинг “қўлда бошқариш режимида” ишлайдиган механизми жорий этилмоқда.

Меҳнат мигрантларини Россияга олиб киришнинг махсус механизми яратилди
Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Россия Федерациясидаги қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан фуқароларни жалб қилишнинг “қўлда бошқариш режимида” ишлайдиган механизми жорий этилмоқда. Бу ҳақда Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ирек Файзуллин маълум қилган.

Янги механизмга кўра, эндиликда Россиянинг қурилиш компаниялари вакиллари ёки вилоятлар раҳбарияти маълум бир объект учун мигрантларни чақириш юзасидан Қурилиш вазирлигига мурожаат қилиши мумкин. Мурожаат уч ҳафта давомида комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Чегаралар очилгандан кейин эса Россияга хорижий ишчиларни киритишнинг янги механизми яратилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Россия президенти меҳнат мигрантларини қурилиш объектларига жалб қилишни соддалаштириш масаласини кўриб чиқиш юзасидан ҳукуматга топшириқ берган эди.

изоҳлар
Янгилик қўшиш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар