Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентда кўп қаватли турар жойлар эксплуатация хизмати учун тўланган маблағлар талон-торож қилинди

Учтепа туманидаги ХУЖМШ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

1105views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги “B-K.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбарларининг қинғирликлари фош қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz'га хабар берди.
Уларнинг кўп қаватли турар жой уйларининг эксплуатация хизмати учун аҳоли томонидан тўланган 68,9 млн сўмни ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, талон-торож қилинганликлари аниқланган. 
Ушбу ҳолат бўйича “B-K.” ХУЖМШ раҳбарларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
1105views0replies
0

Изоҳлар