Излаш
RUUZ

Криминал

Наманганда қалбаки $8950 долларни муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Фуқаро Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент ва Наманган вилояти бошқармалари ва Божхона ходимлари ўтказган тезкор тадбирда қўлга олинди.

1158views0replies
0

UzNews.uz

Наманганда қалбаки долларларни муомалага киритмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га маълум қилди.
Фуқаро О.К. қалбаки валюта қимматликларини муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, таниши Б.Қ.дан сотиб бериш учун олган қалбаки 8 950 АҚШ долларини харидорга 4 500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган. 
Ушбу ҳолат юзасидан О.К. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1158views0replies
0

Изоҳлар