Россия ИИВ ва Москва ҳукумати Ўзбекистон фуқароларини пойтахтнинг қурилиш ва турар жой комплексларига ишга қабул қилишни ташкиллаштирмоқда.
Москва ҳукумати Россия ИИВ Бош бошқармаси билан биргаликда меҳнат мигрантларини Москва шаҳрига ишга жалб қилишни ташкиллаштирмоқда. Бу ҳақда Россия ИИВ Бош бошқармасининг кенгайтирилган коллегиясида Россия ИИВ биринчи ўринбосари Александр Горовой маълум қилди, дея ёзмоқда ТАСС агентлиги.
Таъкидланишича, коронавирус пандемияси вақтида Россияга мигрантлар оқими кескин камайган.
“Айни вақтда пойтахт ҳукуматининг тегишли бошқармалари билан биргаликда Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларини пойтахтнинг қурилиш ва турар жой комплексларига ишга қабул қилишни ташкиллаштириш устида ишлаяпмиз”, деган Александр Горовой.
Шу билан бирга, ташкилот меҳнат мигрантларини жойлаш ва улар томонидан чеклов режимига амал қилинишини назорат қилади.
Аввалроқ, Россиянинг йирик қурилиш компаниялари – “ПИК-Индустрия” АЖ ва “ТехСтрой” МЧЖ 2021 йилнинг охирига қадар 14 000 нафар Ўзбекистон фуқаросини ишга олиши ҳақида хабар бергандик.
Туркияга қизларни интим хизматлар учун жўнатаётган 21 ёшли шахс қўлга олинди
Уйларнинг бир квадрат метрини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси қўйилди
ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш