1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Маданият
21 январь, 19:25 736 0

Энди кинотеатрлар ҳам давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга берилиши мумкин

Бунда тадбиркорларга маданият ва санъат соҳасидаги объектларда савдо фаолияти турлари билан ҳам шуғулланишга рухсат этилади.

Энди кинотеатрлар ҳам давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга берилиши мумкин
Фото: "Ўзбеккино" МА

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган давлат мулки объектларининг рўйхати тасдиқланди.

Қарор билан, давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган 172 та давлат мулки объектининг рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек, Маданият вазирлиги ва “Ўзбеккино” МА билан келишмасдан, қуйидагиларга йўл қўйилмаслиги белгиланди:

– уларнинг тизимидаги кинотеатрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, театрлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг кўчмас мулкларини хусусийлаштириш;

– уларнинг ҳудудидаги ер майдонларини маҳаллий ҳокимликлар захирасига олиш.

Мазкур турдаги объектлар уларнинг маданият ва санъат соҳасидаги фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан давлат-хусусий шериклик асосида берилади.

Бунда ташаббускорларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида маданият ва санъат соҳасига яқин бўлган:

– хизмат кўрсатиш;

– кичик ишлаб чиқариш;

– савдо фаолияти турлари билан шуғулланишга рухсат этилади.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар