Излаш
RUUZ

Криминал

Ўрта Чирчиқда ҳокимият вакили пичоқланди. У низоли уй масаласига аралашиб қолган

Ҳокимият вакилининг қорин ва чап оёғи сон қисмига ошхона пичоғи билан жароҳат етказилган.

730views0replies
0

tergov.uz / Иллюстрация

Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги ходимига тан жароҳати етказилганлиги юзасидан Тошкент вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.
Унга кўра, Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи фуқаро Б.А. 2021 йил 19 январь куни Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган низоли хонадонга туман ҳокимининг эгалик ҳуқуқи бериш ҳақидаги қарори қабул қилинмаётганлиги, бунга эса туман ҳокимлиги ходими Т.С. тўсқинлик қилаётганлиги важидан у билан ўзаро жанжаллашган. 
Натижада у ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унинг қорин қисми ва чап оёғи сон қисмига уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 19 январь куни Ўрта Чирчиқ туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “б,л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи Б.А. ЖПК талаблари асосида ушланган.
Ҳозирда Ўрта Чирчиқ туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
730views0replies
0

Изоҳлар