Тошкент шаҳри депутатлари ихтиёрига берилаётган 2 млрд сўмдан эҳтиёж бўлса доимий рўйхатда турмаган аҳолига ҳам ёрдам бериши мумкинлиги айтилди.
Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Тошпўлат Матибаев ҳар бир депутат ихтиёрига берилаётган 2 млрд сўм маблағлар ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларга йўналтирилишини маълум қилди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар берди.
– Бу маблағлар ҳисобидан ҳудудларда яшаётган шунингдек, Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турмаган аҳоли вакилларига ҳам, эҳтиёж бўлса, ёрдамлар кўрсатилаверади. Бунда албатта, ўша ҳудуддан сайланган депутат ва тегишли ташкилотлар фуқаронинг муаммосини ўрганиб чиқади ва маблағ ажратиш лозим деб топилса, маблағ ажратилади. Қисқа қилиб айтганда, фуқаронинг қаерда доимий рўйхатда турганлиги унинг яшаб турган ҳудудидаги муаммоси ечилишига тўсқинлик қилмайди, - дейди Тошпўлат Матибаев.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари ихтиёрига бюджет тушумининг орттириб бажарилган қисмидан 120 миллиард сўм маблағ берилаётгани хабар қилинган эди.
Nexia иштирокидаги ЙТҲда 3 киши куйиб ҳалок бўлди
“Пахтакор” илк марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди — фото
Тўрткўлда 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш