Йирик солиқ тўловчиларнинг аксарияти товар, иш ва хизмат кўрсатиш ҳамда “заправка” соҳасида эканлиги ойдинлашди.
Жорий йилнинг 11 январида Давлат солиқ қўмитаси раисининг “Йирик солиқ тўловчилар рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ, Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи юридик шахслар таркиби ўзгарди.
Рўйхатга 2 та акциз маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, 2 та тизим корхоналари ҳамда 280 та бошқа йирик корхоналар қўшилди. Унга қадар мазкур тоифага кирувчилар сони 836 тани ташкил этган.
Жами йирик солиқ тўловчилар сони 1 120 тага етди.
Йирик солиқ тўловчилар соҳа бўйича қуйидагича кўриниш олган:
– акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар — 113 та;
– тижорат банклари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари — 34 та;
– “Навоий КМК” ДК, “Олмалиқ КМК” АЖ ва уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар — 12 та;
– маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар (СРП) — 5 та;
– маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100 миллиард сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган юридик шахслар — 742 та;
– углеводород хом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи, етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи юридик шахслар (автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари бундан мустасно) — 190 та.
– Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан йўловчиларни ташиш мақсадларида фойдаланувчи, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи ва уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар — 24 тани ташкил этади.
Аввалроқ, Молия вазирлиги “2021 бюджет лойиҳаси бўйича Фуқаролар учун бюджет”ҳужжатида 20 та компания республика бюджетининг 47,3 фоизини таъминлашини маълум қилганди.
Туркияга қизларни интим хизматлар учун жўнатаётган 21 ёшли шахс қўлга олинди
Уйларнинг бир квадрат метрини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси қўйилди
ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш