Излаш
RUUZ

Сиёсат

Президент Бухорода табиий офатдан тикланган ҳудудларни вертолётда кўздан кечирди

2020 йил апрелида уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга кучли шамол  зарар етказганди. 

2411views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди.  Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди. 
Бу – ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган жорий йилги биринчи ташриф.
2020 йил 27 апрель куни Бухоро вилоятига жанубдан кучли шамол кириб келган эди. Уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етказганди.
Давлат раҳбари зудлик билан у ерга етиб бориб, табиий офат оқибатларини бартараф қилиш, турар жойлар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш бўйича топшириқлар берган эди. 
Cафар чоғида президент вертолётда ушбу ишлар қамровини кўздан кечирди.
Хусусан, Олот, Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешку ва Шофиркон туманларида 45 мингта уй, 204 та кўп қаватли турар жой таъмирланган. Мингдан ортиқ ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектлари, йўллар, электр, газ ва алоқа тармоқлари тикланган.
2411views0replies
0

Изоҳлар