1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Ҳодисалар
20 январь, 16:27 1057 0

"Янги Ангрен" ИЭСда ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғин натижасида 3 киши вафот этди, яна 3 киши тан жароҳати олган.

Фото: Видеодан кадр

Бугун соат 11:45 да "Янги Ангрен" ИЭСнинг профилактик тадбирлар ўтказиш учун тўхтатилган 5-энергия блокида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати хабар берди.

Режали хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилаётганда содир бўлган ёнғин оқибатида уч киши олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этди. Яна уч киши турли даражадаги куйиш жароҳатини олган. Жароҳатланганлар ва вафот этганлар 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган корхона ходимлари бўлган.

Ҳодиса жойига ФВВ ходимлари ва воситалари сафарбар қилинган. Ёнғин келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича суриштирув бошланган.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар