1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
20 январь, 14:24 616 0

Депутатлар таксичиликни лицензия талаб қилинадиган фаолият туридан чиқариш таклифини илгари суришяпти

Бу енгил автомобилларда ташиш учун рухсатнома олиш жараёнининг енгиллашиши шунингдек, тўлов суммасининг адолатли белгиланишига олиб келади.

Депутатлар таксичиликни лицензия талаб қилинадиган фаолият туридан чиқариш таклифини илгари суришяпти
Фото: Иллюстрация / ИИВ ЙҲХББ

Жорий йил 19 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашга бағишланган фракциялараро мунозарада депутатлар таксичиларнинг ўз фаолиятларини қонуний амалга оширишларида енгиллик яратишни илгари сурди.

Хусусан, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шуҳрат Шарафутдинов аҳоли орасида ўзининг шахсий автотранспортидан фойдаланган ҳолда йўловчи ташиш хизматини кўрсатиш орқали фаолият юритаётганлар кўпчиликни ташкил этишини ва бу борада таксичиларнинг ўз фаолиятларини қонуний амалга оширишлари учун енгиллик яратиш зарурлигини таъкидлади.

– Мазкур турдаги фаолиятни лойиҳада белгиланган “Амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган” фаолият туридан чиқариб, “Ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган” фаолият турлари рўйхатига киритиш, яъни такси хизматини кўрсатаётган тадбиркорларимизга ўз фаолиятларини қонуний амалга оширишларида енгиллик яратиш керак, - деди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.

Қайд этилишича, ушбу фаолият турини бир рўйхатдан иккинчи рўйхатга олиниши ҳайдовчиларга йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш учун рухсатнома олиш жараёнини енгиллаштиради шунингдек, тўлов суммасини адолатли белгиланишига олиб келади.

Аввалроқ, Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари таксичилик билан шуғулланаётганлар нима учун ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилмааётганига изоҳ берганди.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар