1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
20 январь, 12:50 602 0

2020 йилда Миграция агентлиги орқали хорижга чиқиб кетган фуқаролар сони маълум қилинди

Агентлик томонидан ишга жўнатилган меҳнат мигрантларининг қарийб 90 фоизи Россия Федерациясига жўнатилган.

2020 йилда Миграция агентлиги орқали хорижга чиқиб кетган фуқаролар сони маълум қилинди
Фото: t.me/migratsiyaagentligi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 2020 йилда соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, 2020 йилда Агентлик томонидан жами 9 558 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган. 

Шундан:

– 7876 нафари Россия Федерациясига;

– 1419 нафари Қозоғистон Республикасига;

– 242 нафари Жанубий Кореяга; 

– 13 нафари БААга ва ҳ.к.

Қайд этилишча, ташқи меҳнат бозоридаги 265 та йирик иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан музокаралар ўтказилиб, уларнинг 88 таси билан келишувларга эришилди.

Музокаралар натижасида эса хориж меҳнат бозоридаги 141 та корхона ва ташкилотларда 67 124 та бўш иш ўринлари аниқланди.

Бундан ташқари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Новосибирск, Екатеринбург, Самара ва Уфа шаҳарларида ваколатхоналари ўз фаолиятини бошлади.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар