Излаш
RUUZ

Маданият

Ўзбекистонда кино соҳаси ижодкорлари учун 9 қаватли уйлар қурилади

Жорий йил охирига қадар қуриб битказиладиган уйларнинг 20 фоизи бепул “Ўзбекфильм” ДУКга хизмат уйлари сифатида берилади.

1286views0replies
0

president.uz

Президентнинг 2020 йил 20 ноябрь куни “Ўзбекфильм” киностудиясига ташрифи давомида мазкур ҳудудда миллий кинематография соҳаси ижодкорлари, мутахассислари ва ходимлари учун кўп қаватли иккита турар-жой биносини қуриш ва бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш вазифаси топширилганди.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ушбу вазифа ижроси бўйича ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.  
Унга мувофиқ, уй-жойлар 2021 йилнинг 31 декабрига қадар фойдаланишга топширилади. Қурилган уйларнинг 20 фоизи бепул “Ўзбекфильм” ДУКга хизмат уйлари сифатида берилади.
Кўп квартирали уй-жойлар фақатгина миллий кинематография соҳаси ижодкорлари, мутахассислари ва ходимлари учун бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали берилади.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги уй-жойлар қуриб битказилгандан сўнг бир ойлик муддатда турар жой шароитларини яхшилашга эхтиёжи бор, камида 5 йил шу соҳада фаолият юритган миллий кинематография соҳаси ижодкорлари, мутахассислари ва ходимлари рўйхатини шакллантириб, уларга квартиралар ажратади.
1286views0replies
0

Изоҳлар