1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
19 январь, 16:25 531 0

Ўзбекистонда ахборот ва киберхавфсизлиги юқори таъминланган ташкилотлар “топ 10”талиги эълон қилинди

Кучли учталикдан Адлия вазирлиги, Марказий банк ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ўрин олган.

Ўзбекистонда ахборот ва киберхавфсизлиги юқори таъминланган ташкилотлар “топ 10”талиги эълон қилинди
Фото: Fotolia, Tomasz Zajda

“Киберхавфсизлик маркази" ДУК давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати бўйича 2020 йил 4-чораги учун якуний натижаларини эълон қилди.  

Шунингдек, ташкилот томонидан ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати бўйича юқори рейтингли (топ 10) ташкилотлар санаб ўтилди.

Унга кўра, дастлабки учталикни Адлия вазирлиги (94,7 балл), Марказий банк (94,4 балл) ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси (89 балл) банд қилган.

Кучли ўнталикдан қуйидагилар жой олган:

4-ўрин – Наманган вилояти ҳокимлиги (88 балл);

5-ўрин – Навоий кон-металлургия комбинати (87 балл);

6-ўрин – Давлат божхона қўмитаси (87 балл);

7-ўрин – Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги (86,4 балл);

8-ўрин – Давлат активларини бошқариш агентлиги (86,2 балл);

9-ўрин – АТИБ "Ипотека-Банк" (85 балл);

10-ўрин – АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” (83,4 балл).

Эслатиб ўтамиз, яқинда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги расмий сайти, ундан аввал эса Коррупцияга қарши курашиш агентлиги расмий сайти хакерлик ҳужумига учраганди.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар