1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Ҳодисалар
19 январь, 15:17 836 0

Тошкентда микроавтобус ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Чилонзор туманида содир бўлган ЙТҲда аёл ҳодиса жойида вафот этди. 

Тошкентда микроавтобус ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Бугун соат тахминан 09.15 ларда Чилонзор тумани Байналминал кўчасида (“Чарх Камолон” маҳалласи рўпарасида) 36 ёшли микроавтобус ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 57 ёшли Мастура Т.ни уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди. 

Натижада тан жароҳатлари олган пиёда ҳодиса жойида вафот этган. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар