Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент шаҳар Кенгашининг ҳар бир депутатига 2 млрд сўм берилади — видео

Ажратилган маблағлар аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилишга сарфланади.

961views0replies
0

UzReport

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз биринчи сессиясида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев маҳаллий депутатларга тегишли муаммоларини ҳал қилишлари учун шаҳар маҳаллий бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдорини маълум қилди.
Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларига ҳудудлардаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилиш учун 2 млрд сўмдан ажратилади. 60 та депутатга жами 120 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда. 
Худди шу мақсадда халқ депутатлари туман Кенгашининг ҳар бир депутатига 100 млн сўмдан ажратилади.
Aҳоли муаммоларини ҳал қилиш учун шаҳар сектор раҳбарларига эса йилига 5 млрд сўмдан ажратилади. Тошкент шаҳар Миллий гвардия бошқармаси бошлиғига 2 млрд сўм ажратилади. 
Юқоридагилардан ташқари жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун 80 млрд сўм марказлашган маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев ОАВ, блогерлар ва кенг жамоатчиликка мурожаат қилиб, тезда жойлардаги муаммолар ҳақида хабардор қилишни сўради. Тўпланган масалаларни шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари комплекси жамлаб, Кенгашга киритади. Кенгашда тасдиқланган  масалалар эса 2021 йилги инвестиция лойиҳалари доирасида амалга оширилади.
961views0replies
0

Изоҳлар