Излаш
RUUZ

Жамият

Мажлисбозликни қисқартиришни назарда тутувчи президент қарори қабул қилинади

Шунингдек, жорий йил сўнггига қадар давлат бошқаруви ходимлари сони ўртача 15 фоизгача оптималлаштирилади.

653views0replies
0

иллюстрация / Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинган 2021 йил Давлат дастури лойиҳасида давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, шу жумладан давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш масалаларига ҳам алоҳида бандлар ажратилган.  
Жумладан, ҳужжат лойиҳасида 2021 йил якунига қадар давлат бошқаруви ходимлари сони ўртача 15 фоизгача оптималлаштириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, тегишли вазирликлар 2021 йил 1 мартга қадар қуйидаги чораларни назарда тутувчи президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқадилар:
–  бошқарувда бир-бирини такрорлайдиган идоралар, функциялар ва бюрократик тўсиқларни ва мажлисбозликни қисқартириш;
–  кўп йиллар давомида бўш турган штат бирликларини оптималлаштириш;
–  айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш ҳамда лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қисқартириш ва уларни бериш жараёнини автоматлаштириш ҳисобига иш жараёнларини қайта кўриб чиқиш;
–  вазирлик ва идоралар фаолиятида қарор қабул қилиш жараёнларини соддалаштириш;
–  рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳисобидан иш жараёнларини оптималлаштириш;
–  вазирликларда фаолиятни туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштириш тизимини жорий этиш.
Президентнинг Парламентга Мурожаатномасида "қоғозбозлик ва мажлисларни қанча камайтирсак, шунча фойда бўлади. Кераксиз мажлис кўп. 2 соатлик мажлисга давлатни пули, вақти кетади”, деганди.
653views0replies
0

Изоҳлар