Излаш
RUUZ

Жамият

Талабаларга академик таътил беришнинг янги тартиби ўрнатилади

Жумладан, академик таътил олган талабалар ўз ўқишларини сиртқи ёки масофавий шаклга ўтказиб давом эттиришларига имкон берилади.

1084views0replies
0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож талабаларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий адолат тамойилини таъминлаш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб талабаларга академик таътилни беришнинг янги тартиби ўрнатилади.
2021 йил Давлат дастури лойиҳасида белгиланишича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан бу борадаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ҳукуматнинг мазкур қарори билан келгусида академик таътил олишни истаган талабалар ўз ихтиёрига кўра академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ва масофавий шаклига ўтказилиб (агар олий таълим муассасасида бундай таълимнинг шакллари мавжуд бўлса), уларга узлуксиз мустақил таълим олиш имконияти яратилади.
Шунингдек, оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш сабабли анъанавий шаклдаги таълимни давом эттириш имконияти бўлмаган талабаларга ҳам академик таътилни олиш ҳуқуқи берилади.
Шу билан бирга талабаларга ўқиш давомида академик таътил берилиши бўйича миқдорий чекловлар бекор қилинади.
Қолаверса, академик таътилдан қайтган талабаларни илгари ўзлаштирилган фанлар бўйича қайтадан ўқитиш амалиёти бекор қилинади.
1084views0replies
0

Изоҳлар