Грант соҳиблари ўқишни битиргунига қадар амалдаги Президент стипендияси миқдорига тенг бўлган Президент гранти стипендиясини олишлари мумкин бўлади.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этилади.
Маълум қилинишича, бу борада 2021 йил 1 июнга қадар Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Ҳукуматнинг мазкур қарори лойиҳасига кўра, Президент гранти соҳиби бўлган талабага ўқишни битиргунига қадар амалдаги Президент стипендияси миқдорига тенг бўлган Президент гранти стипендияси тўлаб борилади.
Шунингдек, ўқув семестри якуни бўйича барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло” баҳо бўлиб, битта фандан ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло” баҳо бўлмаганда, ушбу тоифадаги талабаларга келгуси семестрлар мобайнида Президент гранти стипендияси берилмаслиги назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари ушбу ҳужжат билан ёшларда ўз устида мустақил ишлаш кўникмаларини ҳосил бўлиши қўллаб-қувватланади.
Ўзбекистон ёшлари форумида Шавкат Мирзиёев энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшларга Президент гранти жорий этилишини маълум қилганди.
Ўзбекистон 2020 йилда жами $5,8 миллиардлик олтин экспорт қилди
Тошкентда қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни ишлаб чиқараётган шахслар ушланди
2020 йил якуни бўйича давлат бюджетининг даромад ва харажатлари миқдори маълум қилинди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш