Излаш
RUUZ

Жамият

“Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилади

Унда кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари тартибга солинади.

970views0replies
0

Иллюстрация / Тошкент шаҳар прокуратураси

Ўзбекистон Республикасининг “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонуни ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2021 йил Давлат дастури лойиҳасида маълум қилинди.  
Унга кўра, ушбу қонун лойиҳаси 2021 йил 1 ноябрга қадар ишлаб чиқилади ва лойиҳада:
–  бепул юридик ёрдам соҳасида халқаро стандартлар ва халқаро тажрибани ҳисобга олиш;
–  кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари;
–  кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар учун жиноий, маъмурий, фуқаролик ишлари бўйича давлат томонидан бепул юридик ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш;
–  давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.
970views0replies
0

Изоҳлар