У 79 нафар фуқародан бундай "хизматлари" учун жами $94 800 олган.
2021 йил 13 январь куни ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Россияга боришга ноқонуний ҳужжат тайёрлаб бераётган фуқаро қўлга олинди, дея хабар бермоқда ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Ахборот хизмати.
Тошкент шаҳар Шота Руставели кўчасида жойлашган “Хумо транс” авиакасса раҳбари К.Е. фуқаро М.З.ни алдаб, пандемия шароитида чет давлатга даволаниш учун боришга асос бўлувчи касаллиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб беришига ва шу ҳужжатга асосан бемалол Россияга бориши мумкинлигига ишонтириб, унинг 1 450 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, фуқаро К.Е. бундан аввал 79 нафар фуқарони шу усулда алдаб, уларнинг ҳар биридан 1 200 АҚШ долларидан жами 94 800 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича 2021 йил 13 январь куни Тошкент шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаро К.Е.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Nexia иштирокидаги ЙТҲда 3 киши куйиб ҳалок бўлди
“Пахтакор” илк марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди — фото
Тўрткўлда 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш