Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 78 мингдан ошди

Қарийб уч ҳафтада мамлакатда касалланганлар сони мингтага ошди.

985views0replies
0

Тошкент вилояти ҳокимлиги

2021 йил 17 январь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 036 (+68) нафарни ташкил этмоқда. БУ ҳақда ССВ маълум қилди.  
Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Қорақалпоғистонда, 5 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида, 5 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида, 15 нафари Тошкент вилоятида, 38 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида 102 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 76538 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Мамлакатда 2020 йил 30 декабрь ҳолатига коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77060 нафарга етганди.
985views0replies
0

Изоҳлар