Излаш
RUUZ

Жамият

Қашқадарёда ҳокимлар ўз ўринларини ёшларга бўшатиб беради

Ҳокимлар қисқа муддатга даволаниш учун Тошкент шаҳрига келишмоқда.

538views0replies
0

Қашқадар вилоят ҳокимлиги

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳокимлар тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун Тошкент шаҳрига йўл олишган. Ҳокимларни Қарши темир йўл вокзалидан кузатиш маросимида эса вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳам иштирок этган.
– Тарихда биринчи бор даволаниш учун бормоқдасизлар. Демак, дам олишга боряпманми ёки даволанишга, деган фикр ҳаммада бўлиши керак. Сизнинг саломатлигингиз жамиятга ҳам, оила аъзоларингизга ҳам керак. Эртадан ўринларингизни вақтинча ёшлар эгаллайди. Президентимиз таъкидлаганларидек, "Халқчил бўлишнинг бирдан бир усули - халқни дарду ташвишларини ичида бўлиш". Ёш раҳбарлардан зора биттагина халқ дардига ечим топа олсак ҳам, бу катта ютуқдир, - деди Зойир Мирзаев кузатув маросимида. 
Вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари 10 кун давомида "Чинобод Плаза" санаториясида тиббий кўрик натижалари асосида илк бор даволанишлари айтилмоқда.
538views0replies
0

Изоҳлар