Излаш
RUUZ

Жамият

Сирдарёда аҳоли орасида ваҳима уйғотганлар қўлга олинди — видео

Улар вилоятнинг учта туманида Қайроққум сув омбори очилиб кетганлиги тўғрисида асоссиз хабарлар тарқатган.

1038views0replies
0

Видеодан кадр

14 январь куни кечқурун Қайроққум сув омбори очилиб кетганлиги тўғрисида ёлғон маълумот тарқатиб, аҳоли ўртасида ваҳима кўтарган шахслар қўлга олинди.
Вилоят ИИБ маълум қилишича, Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туманларида яшовчи фуқаролар ҳеч қандай далилга эга бўлмасдан аҳолига тарқатиган. 
Сардоба туманида яшовчи Э.М. танишларидан эшитган ассосиз маълумотларга ишониб, турмуш ўртоғига уйдан дарҳол чиқиб кетишни тайинлайди. Бу орқали туманнинг “Дўстлик” маҳалласида аҳоли ўртасида ваҳима тарқалишига сабаб бўлади. 
Ушбу хабарни эшитган Оқолтин туманида яшовчи блогер Б.Ж. Тожикистондан тошқин келаётганини айтиб, одамларни уйларини тарк этишга ундовчи видеони тасвирга олиб YouTube’га жойлайди.
Мирзаобод туманида яшовчи Р.Ф. Сардоба ва Оқолтинда аҳоли орасида уйғонган ваҳимани опасидан эшитади ва қўни-қўшниларини уйғотиб, уйларини тезроқ тарк этишга ундайди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳодиса ортидан вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев аҳолини ёлғон миш-мишларга ишонмасликка ва саросимага тушмасликка чақиради.
1038views0replies
0

Изоҳлар