Излаш
RUUZ

Жамият

Косонда ҳокимликка тегишли Captiva пиёдани уриб кетди

Туман ҳокимлиги хизмат автомашинаси ҳайдовчиси пиёдани йўлни кесиб ўтаётганида уриб кетган.

870views0replies
0

Скриншот

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 12 декабрь куни соат 20:00 ларда Дж. Р. бошқарувидаги Косон тумани ҳокимиятига тегишли, унга хизмат автомашинаси сифатида бириктирилган, Captiva’ни бошқариб бораётганида ЙТҲ содир қилган.  
У автомашина йўналишига нисбатан йўлнинг чап томонидан ўнг томонига қараб кесиб ўтаётган пиёда Дж.Ш.ни уриб юборган.
Оқибатда фуқаро Дж. Ш. оғир тан шикасти олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш учун Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилган.
Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича дастлабки тергов харакатлари Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан давом эттирилмоқда.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида транспорт воситасини Дж. Р. бошқарганлиги маълум бўлди, шу сабабли фуқаро Дж. Р. ҳимоячи иштирокида жиноят ишида ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, сўроқ қилинган.     
Хозирги кунга қадар ўтказилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида хизмат автомобили Дж. Р.га бошқариш учун тегишли ҳужжатлар асосида топширилганлиги ва ҳодиса куни айнан у автомашинани бошқарганлиги аниқланган.
870views0replies
0

Изоҳлар