1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
15 январь, 21:44 650 0

Президент иштирокида Юнусобод туманини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Жумладан, туманда 2021-2022 йилларда саноат ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш йўналишида умумий қиймати 14,4 триллион сўмлик лойиҳа шакллантирилган. 

Президент иштирокида Юнусобод туманини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
Фото: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманларининг ҳоким ва сектор раҳбарлари, Юнусобод тумани маҳалла раислари, ёшлар билан мулоқот қилди.

Пойтахтда маҳаллабай ишлаш тизими барча туманларда жорий этилмоқда. Шу мақсадда махсус ишчи гуруҳ томонидан Юнусобод туманидаги 63 та маҳалланинг ривожланиш даражаси, мавжуд муаммо ва имкониятлари ўрганилгани қайд этилди.

Бош вазир ўринбосарлари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳамда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири шу борада ахборот берди.

Юнусобод туманини 2021-2022 йилларда комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган. Саноат ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш йўналишида умумий қиймати 14,4 триллион сўмлик 141 та йирик ва ўрта инвестиция лойиҳаси шакллантирилган. 

Улар доирасида 936 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириб, қарийб 8 мингта янги иш ўрни яратиш мақсад қилинган.

Ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб этиш мақсадида Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 1 миллиард сўм субсидия ажратилиб, тумандаги 260 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади. Меҳнат органлари йўлланмаси асосида 600 нафардан зиёд ишсиз касб-ҳунарга ўқитилади.

Инфратузилмани ривожлантириш чора-тадбирлари ҳам белгиланган. Хусусан, жорий йилда 75 километр иссиқлик ва 108 километр электр тармоқлари, 101 та трансформаторда таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилади. 86 та кўча капитал таъмирланади.

Йиғилишда маҳалла раислари ўз ҳудудидаги муаммоларни бартараф этиш, шароитларни яхшилаш, янги корхоналар ташкил қилиш бўйича таклифларини айтди. Давлат раҳбари бу бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар